album cover
Alam-yiglayapti
album cover
Alam-yiglayapti was released on October 8, 2026 by RUSTAM MUSIC as a part of the album Bevafo
AlbumBevafo
October 8, 2026
LabelRUSTAM MUSIC
BPM104
Melodicness
Acousticness
Valence
Danceability
Energy

Lyrics

[Verse 1]
Мен сизни тоғларга ўхшатган эдим,
Тоғлар қулаб кетди қароқларимда.
Меҳр деб ушласам сароблар бўлди,
Алам йиғлаяпти у доғларимда.
[Verse 2]
Булбулдек киргандим боғларингизга,
Сарғиш япроқларга қадалди қалбим.
Тушинмас хаёллар домига тортди,
Сўнгги бир барг мисол узилди қадрим.
[Verse 3]
Бу кун мен ўкинчга айланиб қолдим,
Пойимда турибди умидсиз ҳислар.
Оғриқ йиғлаяпти қабоқларимда,
Ташлаб кетмоқдадир юлдузли кезлар.
[Verse 4]
Дардимга дард қўшди қаронғу осмон,
Зулматли кунларда сўқирдир кўзлар.
Дунё тўлиб кетди андуҳларимга,
Отилиб чиқмоқда маҳзунли сўзлар.
[Verse 5]
Наҳотки, барчаси рўёмиди айт,
Юзимга босилган оғир қадамлар.
Шунча соддамиди, беун туйғулар,
Буткул қотиб қолди тошдек аламлар.
[Verse 6]
Майлига, топталган умидларим қол,
Кетаман Қайс юрган саҳролар тамон.
Сукунат дилимга бўлар бир юпанч,
Бир умр абадий қолса ҳам армон.
instagramSharePathic_arrow_out􀆄 copy􀐅􀋲

Loading...